Описание
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам камтарона ҳаёт кечириб, таом танлашда инжиқлик қилмаганлар ва жамоа билан биргаликда овақатланишдан ҳузур-ҳаловат ола билганлар. Улар таом емоқликка киришганларида тиз чўкиб, икки оёқларининг устига ўтирар ва овқатланишга Аллоҳ номи билан киришар эдилар.
“Мен, ахир, қулман, ейишим ҳам, ичишим ҳам, шунга мос бўлиши керак”, – дер эдилар улар (Саад Ибн, Tабақот, I, 371-372).
Улар иссиқ таом емаганлар ва унда яхши нарса йўқлигини айтганлар:
“Иссиқ таомда яхши нарса йўқ. Қодир Аллоҳ бизни олов билан боқмаган. Шунинг учун ўз таомингизни совутинг” (ал-Ғаззолий, «Иҳёу улумиддин»).
Улар доимо олдиларида турган таомни уч бармоқ билан олганларки, камдан кам ҳоллардагина тўртинчи бармоқ билан ёрдамлашганлар. Улар таомни икки бармоқ билан олишни ёқтирмаганлар. Баъзида тановвул пайтида улар пичоқни ҳам ишга солардилар.
Кунлардан бир куни Усмону Зиннурайн разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга “балуза” деб номланган ширин бир таом келтирган эканлар. Ширинликдан тановвул қилиб, улар сўрабдилар:
– Бу қандай таом ўзи ва у қандай тайёрланади?
– О, Расулуллоҳ, менинг онам ва отам гуноҳини авф қилғайсан! Товани кўмирда қиздирамиз ва унда ёғни асал билан бирга эритамиз. Ундан кейин аралаштириб, то қуюқлашмагунича буғдой унини қўшамиз. Шунда сиз кўз ўнгизда кўриб турган ширинлик тайёр бўлади, – деди Усмону Зиннурайн разияллоҳу анҳу.
– Ҳақиқатда ажойиб таом, – мақтадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Ибн Можа, Ат΄има, 46).
Фойдали ҳусусиятлари.
Иммун тизимни мустаҳкамлайди, буйрак ва жигар тозаланишига ёрдам беради, юракни мустаҳкамлайди, қорин бўшлиғидаги оғриқларни енгиллаштиришга хизмат қилади, саратон касалликларининг олдини олиш имконини беради, туғишни енгиллаштириш сабабларидан бири ҳисобланади. Организмни калий, магний, рух, фосфор, темир, кальций макро ва микро элементлари билан бойитади.
Таркиби – араб ҳурмолари, сигир сути, гхи мойи, шафран.