ҲАЙСА

Категория: Метка: Product ID: 3856

Описание

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Зайнаб бинти Жаҳш ибн Риоб Асадия розияллоҳу анҳонинг тўйлари ҳижрийнинг бешинчи йилида бўлиб ўтган эди.   Унда улар 35 ёшда эдилар. Шу муносабат билан катта зиёфат уюштирилади. Шу куни Анас бин Маликнинг оналари Умму Сулейм розияллоҳу анҳо ёғ билан аралаштирилган тиббий ҳурмолардан алоҳида таом тайёрладилар. “Хайса” деб номланган ушбу таомни Анас ибн Малик разияллоҳу анҳунинг ўзлари  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга олиб кетдилар. Аммо бу зиёфатдаги ширинлик шунчалик кам эдики, у базўр икки кишига етар эди, холос.  Аммо Аллоҳ хоҳлагудек бўлса, бутун қўшинга ҳам етади.

Анас разияллоҳу анҳу кейинчалик шуни сўзлаб берган эдилар: «Меҳмонлар қанчалар кўп еганлари сари овқат шунчага кўпайиб борар, худди кимдир уни пастдан тўлдириб тургандек туюлар эди. Таклиф қилинганларнинг ҳар бири тўйгунча еди, аммо мен олиб келган егулигим қанча бўлса, худди шунчалигича қолаётганини кўриб турган эдим». Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «О, Анас! Таомни дастурхондан ол».

Фойдали ҳусусиятлари:

Инсон организмининг нозик тўқималарига, шу жумладан репродуктив тизим, ақл-идрок, ҳис қилишга жуда фойдали таъсир ўтказади. Бундан ташқари, ушбу озиқ-овқат маҳсулоти инсонни эркин  радикалларнинг зарарли таъсиридан кучли ҳимоялаш воситаси ҳисобланади. “Baluza” ширинлигини кундалик овқатланиш рационига қўшар экансиз, сиз юмшатишни анча енгиллаштирасиз ва унинг натижасида организмдаги токсин ва шлаклардан фориғ бўлишга эришасиз. Ушбу ширинликнинг ноёб ёшартирувчи ва қувватни оширувчи ҳусусиятлари марказий асаб тизимига таъсир ўтказиб, инсоннинг хотирасини яхшилайди ва фикрлаш қобилиятини оширади. Юрак ва ичак касалликлари, руҳий тушкунлик пайтида самадорлиги юқори бўлади. “Baluza” ширинлиги ўзида шунга ўхшаш кўплаб ажойиботлар ва сирларни сақлайдики, улар охиригача замонавий фанга маълум бўлмай келмоқда.

Таркиби:  буғдой уни,  пшеничная мука, эритилган ёғ, асал, кунжут.