“SALAM” сухариклари

Категория: Product ID: 3071

Описание

“Илк сўз салом!” Ат-Термизий.
“SALAM” сухариклари (қуритилган нонлари) нинг фойдали хусусиятлари.
Маҳсулотнинг асосий компоненти арпа уни ва кепаги ҳисобланади. Шунингдек, унинг таркибига бизгача саҳиҳ ҳадислардан етиб келган зайтун мойи, зам-зам суви, сирка, занжабил, кунжут ва бошқа соғлик учун фойдали компонентлар ҳам қўшилади. “SALAM” сухариклари фойда келтириши учун уннинг сифати ва бошқа таркибий компонентларининг сифати юқори бўлиши талаб этилади. “SALAM” сухариклари анчагина паст калорияли маҳсулот ҳисобланади. Кимёвий йўл билан тайёрланувчи, таркибида ҳар хил ранг берувчилар, таъм кучайтирувчилар мавжуд сухариклардан фарқли ўлароқ, “SALAM” сухариклари ўсиб бораётган организмга зарар келтирмайди, аксинча барча турдаги ичак яралари ва ошқозон-ичак йўли касалликлари (паразитлар, тасмасимон чувалчанглар ва шунга ўхшаш) ни бартараф қилишга сабаб бўлади. Бундан ташқари, “Салам” сухариклари бутун ошқозон-ичак йўлининг бир меъёрда фаолият юритишида катализатор бўлиб хизмат қилади. Табиийки, бу натижага инсон ўз организмига овқат ва сув орқали нималар тушаётганидан бохабар бўлиб турсагина эришилади (айниқса, бу болаларимизга тегишли).

Юқори ҳароратда пишириш фойдали витамин ва микроэлементларга зарар етказмайди, арпа уни эса ўзининг қатор афзалликларига эга: у ўз таркибида инсон организми ишлаб чиқармайдиган 18 та  аминокислота – натрий, калий, кальций, магний, глюкан антиоксиданти, темир, мис, фосфор, марганец, рух, бета-каротин, В1, В2, В6, С витаминлари, фолий ва пантотей кислоталарига эга. Шунингдек,  унинг таркиби амилаза, декстрин, фосфолипидлар, мальтоза, глюкоза, олтингугурт, ниацин, оқсил ва тўқималарни ўз ичига олади. Булар бари ўз навбатида бутун ҳазм қилиш тизимига яхши таъсир кўрсатади ва зарарланган организмни қайта тиклашда ёрдам беради. Келинг, қатор Япония, АҚШ, Европа ва Форс кўрфази давлатларининг тўғри овқатланиш бўйича етакчи ҳукумат институтлари ва клиникалари томонидан исботланган – арпадан қилинадиган маҳсулотларни истеъмол қилишдан келиб чиқадиган фойдаларга бир назар соламиз.

  1. Нафас олиш тизими

Халқаро тадқиқот натижасига кўра, боланинг ҳар кунлик рациони орасида балиқ ва арпа маҳсулотидан тайёрланган овқат бўлса, болалик ёшида астма касаллиги ривожланиши хавфини 50% га камайтиради. Бу яллиғланишга қарши бирикмалар: омега-3 ёғлари, магний ва Е витаминлари ҳисобига эришилади.

  1. Ошқозон-ичак йўли

Эрувчан ва эримайдиган толаларнинг бой манбаси бўлиб хизмат қилувчи арпа уни ичакда фойдали бактериялар ривожланиши учун қулай муҳит яратади, ич келишини меъёрлаштиради, шунингдек йўғон ичак саратони ва бавосил касалликлари ривожланиши хавфини камайтиради.
Арпа ва ундан тайёрланган маҳсулотларнинг фойдали хусусиятлари орасида шиллиқ парданинг қайта тикланиши, ичак касалликлари, масалан ярали колит касаллигида пайдо бўлувчи яллиғланишларнинг зарарини камайтиришда фойдаланилишини ҳам алоҳида кўрсатиш мумкин.

  1. Сийдик ҳайдаш тизими

«Nurses Health Study» тадқиқотчиларининг хулосасига кўра, ўт пуфагида тошлар пайдо бўлишининг олдини олишда арпа ёрдам беради. 16 йилдан ортиқ муддатда ўтказилган бу тадқиқотда 70 мингдан зиёд аёллар иштирок этишган.
Арпанинг озуқавий тўқималари овқатнинг ичак бўйлаб тез айланишига таъсир кўрсатган, триглицеридлар миқдори ва сафро кислоталари секрециясини камайтирганки, бу анчагина тошлар пайдо бўлиш хавфининг олдини олган.

  1. Юрак-қон томир тизими

Арпада мавжуд бўлган пропион кислотаси ва бета-глюкан қондаги холестерин миқдорини камайтиради. «American Heart Journal» ўтказган тадқиқотларга мувофиқ, постменопауза босқичида бўлган аёллар ва ҳафтасига камида 6 марта арпа маҳсулотларини истеъмол қилувчи одамларда атеросклероз кечиши анча секинлашган ва томирлар деворларида ёғ тўпламлари ҳосил бўлишини камайтирган. Бу тажриба 19,5 йил давом этган ва унда 21 376 нафар иштирокчи қатнашган. «Health Study» журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, нонуштага арпа маҳсулотини мунтазам равишда истеъмол қилувчи эркакларда юрак ишемияси ва юрак етишмовчилиги касалликлари ривожланиш хавфи, шунингдек юрак ҳуружи эҳтимоли 29 фоизга камайган.

  1. Эндокрин тизими

Арпадан тайёрланган маҳсулотларнинг диабетнинг 2 турига қарши курашда шифобахш хусусиятларга эга эканлиги анча аввал исботланган. Унинг ёрдамида вазнни меъёрлаштириш, кўпроқ қувватга эга бўлиш ва умуман қандли диабет касаллигининг пайдо бўлиш хавфини истисно этиш мумкин бўлади. Бу касаллик билан айни пайтда оғриётган беморларга эса ушбу неъматда мавжуд тўқима ва бета-глюкан қондаги инсулин ва глюкоза миқдорини сезиларли равишда камайтиришда ёрдам беради.

  1. Арпа саратонни даволашда ишлатилади

Арпа таркибида топилган ўсимлик лигнанлари (энтеролактон ва бошқалар), кенг илмий тадқиқотлар натижасига кўра, сут безлари, простатит ва бошқа гормонларга мойил бўлган саратон касалликларидан яхши ҳимоя ҳисобланади. Қонида ушбу фенол бирикмалар юқори даражада бўлган инсонларда саратон касалликлари сезиларли даражада кам қайд қилинади.

  1. Тери ва суяклар

Арпа – терининг таранглигини сақлаб туриш, уни муҳитнинг зарарли таъсирларидан асрашга ёрдам бердам берувчи селен моддасининг яхшигина  манбаси ҳисобланади.
Фосфорнинг иштироки эса метаболизмнинг соғлом кечишида ва АТФ ва нуклеин кислоталарни ҳам қўшган ҳолда кўплаб ҳаётий муҳим бирикмаларнинг пайдо бўлишида талаб этилади. Бундан ташқари, фосфор, кальций, марганец, мис, В гуруҳи витаминлари манбаси бўлган арпа артрит ва остеопороз касалликлари билан курашишда жуда қўл келади.

“SALAM” сухариклари “RAHMAT-BIO Uzbekistan” савдо белгиси томонидан кимёвий қўшимчаларсиз, ачитқи ва сунъий бўёқларсиз тайёрланади.

“RAHMAT-BIO Uzbekistan” маъмурияти Сизга соғлик-саломатлик тилайди.