Biz haqimizda

Bizning sog‘lom mahsulotlar savdosi bilan shug’ullanuvchi do‘konimizga xush kelibsiz!

Қадрли дўстлар, “Rahmat-Bio Uzbekistan” савдо белгиси эътиборингизга Тошкентдаги соғлом таом фабрикасидан чиқувчи янги маҳсулотни ҳавола этиш бахтига муяссар бўлди. “Rahmat-Bio” савдо белгисининг асосий мақсадларидан бири – бу мусулмонларнинг илк авлодлари истеъмол қилган маҳсулот ва таомларни қайта тиклаш, ишлаб чиқариш ва тарқатиш ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида болаларимизнинг соғлом ва баркамол бўлиб етишишлари учун яхши замин яратади. Бу таомлардан истеъмол қилган ёш-у қари давлатимиз, динимиз ва ватанимизнинг шонли тарихини янада эътибор ва қизиқиш билан ўрганишларига ишончимиз комил.
Маълумки, ўсиб келаётган баркамол авлодни тарбиялашдаги асосий муаммо – ёш авлодни жисмонан соғлом этиб тарбиялаш  ҳисобланади. “Rahmat-Bio Uzbekistan” савдо белгисининг мақсадларидан бири  ушбу хайрли ишга ўз муносиб ҳиссасини қўшиш ҳисобланади. Биз соғлом фикрли, ўзининг ва яқинларининг соғлигини ўйловчи инсонларни бу ишга бош қўшишларига  умид билдириб қоламиз.
Ўз соғлигимизга эътиборли бўлиш жуда фойдали ва умуман олганда қийин ҳам эмас. Келинг, хаёлан VII асрга, илк мусулмонлар яшаган даврга кўчиб кўрамиз. Улар нималарни истеъмол қилган, нималарни афзал билган? Ҳурмо, мевалар, сув, арпа нони ва жуда кам ҳолларда гўшт, умуман жуда оддий ва ишлов берилмаган егуликлар. Бир ривоят мавжуд, унга кўра бир чет эл шифокори Мадина аҳолисини ўзининг дорилари билан таништирмоқчи бўлибди ва шу мақсадда карвон ҳозирлабди. Аммо бир муддатдан сўнг у хонавайрон бўлиб ўз давлатига қуруқ қўл билан қайтибди. Чунки Мадинанинг барча аҳолиси шунчаки касал бўлмас эди ва ҳозирги кунда урф бўлган “соғлом турмуш тарзи”ни олиб борарди. Бунга сиз юртимизнинг чекка қишлоқларида яшовчи, соғлом турмуш тарзи ва умуман ҳаёт ҳақида анчайин кўпроқ тушунчага эга оқсоқоллар гапларидан ҳам амин бўлишингиз мумкин. Қуйида биз Ҳадису шарифларда, олим ва табиблар гапларида келтирилган тўғри овқатланиш ҳақида гапирмоқчимиз.
Демак:
“Одам Ато фарзандига ўз кучларини ушлаб туришда (бир неча) бўлак таом ҳам етарли, агарда (камроқ ейиш) мумкин бўлмаса, (ошқозоннинг) учдан бири овқат учун, учдан бири ичимлик учун, қолган қисми эса енгил нафас олиш учун (бўш) бўлсин” (Имом Аҳмад ат-Термизийдан ривоят).
Айтилишича, Абу Ҳайсаманинг китобида ушбу ҳадисни ўқигандан сўнг табиб Ибн Аби Масавейх шундай деди: “Агар инсонлар ушбунинг мағзини чақишганда эди, улар касалликлардан ҳалос бўлган бўларди ва шифохона-ю дорихоналарга эҳтиёж қолмаган бўлар эди”. Шуниси қизиқки, бу масала ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.
“Араблар шифокори” ибн ал-Ҳорис шундай деган эди: “Парҳез  бутун даволанишнинг боши бўлса, баднафслик барча касалликларнинг боши ҳисобланади”.
Ал-Ҳорис яна шундай дейди: “Табиатда инсонларнинг ва ҳайвонларнинг ўлимига сабаб аввалгиси ҳазм бўлгунча таом устидан таом ейиш бўлди”.
Бошқа инсон айтди: “Агарда қабристонда ётганларга: “Сизнинг ўлим вақтингиз келишига нима сабаб бўлди?”, – деб савол берилганда, улар: “Ошқозоннинг ишдан чиқиши”, – деб жавоб берган бўлишарди”.
Абу Убайда аль-Ҳаввас айтганди: “Сени ўлиминг тўқликдан, бахтинг эса – очликдан. Сен тўқ бўлганингда оғирлашасан, ухлайсан ва душманинг сенга қўққисдан ҳужум қилади. Агарда сен оч бўлсанг, доим зийрак турасан”.
Амр ибн Қайс розияллоҳу анҳу дейди: “Баднафсликдан сақланинг, ҳақиқатда, у юракларни бешафқат қилиб боради”.
Олимлардан бири эса бундай дейди: “Агар сенинг қорнинг катта бўлса, ўзингни то озмагунча, сурункали бемор, деб ҳисобла”.
Қусам ал–Обид шундай дейди: “Инсонда таом қанча кам бўлса, юраги шунча юмшоқроқ ва кўзлари намроқ бўлади, деб айтишганди”.
“Rahmat-Bio Uzbekistan” маҳсулотлари табиий тоза компонентлардан тайёрланган бўлиб, ўз таркибида кимёвий қўшимчалар, консервантлар ва бўёқларга эга эмас. Барча маҳсулотлар сертификатланган.
Биз умид қиламизки, бизнинг маҳсулот Сиз ва Сизнинг яқинларингиза хуш ёқади ва Яратганнинг иродаси билан Сизнинг ва оилангизнинг соғлигига шифобахш таъсир кўрсатади.
Ҳурмат билан, “Rahmat-Bio Uzbekistan” маъмурияти.
БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ.
Агар сизда савол ёки таклифлар бўлса, биз билан боғланишингиз мумкин.
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон кўчаси, 166-уй.

Bosh hamkorimiz